Department for External Church Relations
The site uses cookies to help show you the most up-to-date information. By continuing to use the site, you consent to the use of your Metadata and cookies. Cookie policy
Рус Православ Черковининг катта руҳоний, руҳоний, монах ва барча содиқ одамларга Москва ва бутун Русь Патриарх Кириллнинг Пасха хабарномаси.
Азиз катта руҳоний-укалар, ҳамма шонли пресвитер-оталар, Худо меҳрибон диаконлар, яхшилик шонли инок ва инокинялар, ака-укалар ва опа-сингиллар!
Раббимиз Тирилишининг ёруғ ва оламни халоскор этувчи байрамида сизни илҳомбахш ва ўзгармас пасха жарчисининг буюк сўзлари билан муборакбод этишдан чин юракдан хурсандман:
ХРИСТОС ТИРИЛДИ!
Бу нурафшон тунда шукуҳли умум шодиёнада бўлиб турибмиз, чунки кўплаб асрлар олдин қадимий Иерусалим яқинида юз берган воқеа, бизнинг ҳар биримизга бевосита таллуқлидир. Бунинг устига, Христос Тирилиши чинакамига дунёвий аҳамиятга эга, чунки у орқали Христос “Менинг Отам марҳаматига сазовор бўлганлар, келинглар, сизга дунё яралгандан буён тайёрлаб қўйилган Шоҳликни мерос қилиб олинглар” (Мф. 25 34) деган Ўз чақириғига жавоб берган ҳар бир кишига Худо билан ҳузурбахш бирликка эга бўлиш имконини ҳадя этди
Шу сабабли биз эндиликда Авлиё Иоанн Златоуст билан биргаликда хитоб қиламиз: “Ҳеч ким ўзининг қашшоқлигидан йиғламасин, чунки ҳамма учун Шоҳлик бошланди!”. Нурафшон Христос Тирилишини байрам қилиб, биз бу сўзларнинг ҳақлигига шоҳидлик берамиз, чунки Христоснинг қони билан гуноҳлари ювилган ҳар бир киши, ҳаттоки энг ашаддий гуноҳкор ҳам нажот топиш умидига эга. Бутун одамзоднинг гуноҳлари каби, бизнинг гуноҳларимиз учун ҳам Чормихдагининг қимматли қони билан тўлов тўланган. Тазарру меваларини қабул қилиш учун эътиқодга эга бўлиш ва чўқиниш лозим (Мар.16, 16га қарал.). Бизнинг халқимизнинг кўпчилиги чўқинтирилган, аммо ҳаётни ўзгартиришга қодир бўлган эътиқод эгалари ҳали нақадар кам.
Христос ботинида яшаш учун ўзгариш фақатгина яхши томонга ўзгаришни билдирмайди. Бу кишини заминда ҳозирги мавжудлигида ҳам, келгуси асрда ҳам ҳаёт тантанасига ва турмуш тўлақонлигига (Иоан.10, 10га қарал.) олиб келадиган туб ўзгаришдир.
Ва Муқаддас Пасха байрами бизга нафақат икки минг йил олдинги воқеалар туфайли, балки “Худо ҳамма нарсада ҳамма бўлган” (11Кор.15, 28га қарал.) “абадий ҳақиқат”нинг (Дан. 9, 24га қарал.) келгусидаги тантанаси билан узлуксиз алоқани яққол ҳис қилишга ёрдам беради. Биз Саховатли Яратгувчи инсониятни нажотга олиб бораётган “Худо бойлиги ва донолиги ва ихтиёрини”нинг (Рим. 11, 33га қарал.) теранлигини англаб, инсоният тарихида Яратгувчи ниятининг амалга оширилишини кўришга ўрганамиз.
Тарихга Христос Тирилиши нуқтаи назаридан қарай билишлик ҳозирги давр – инсоннинг эзгу ниятлари ва интилишлари бир лаҳзалик ташвишлар билан чекланган, ва тез ўтувчи вақт замондошларимизни “кунларнинг алдамчи” (Еф. 5, 16) эканлиги ҳақида унутишга мажбур қилувчи дунёга ахборотли қараш нигоҳи устунлик қилаётган даврда айниқса муҳим.
Биргина куннинг хабарлари, қўрқувлари ва ташвишлари билан яшаб, биз энг асосий нарса – руҳни нажот топтириш, Худонинг эзгу ва комил Нияти ҳақида унутишга мойилмиз
Христос Тирилиши эса бизнинг барчамизга инсоният эзгулиги учун ҳаттоки хочга ва ўлимга қадар пастга тушган Рабби муҳаббатининг чиндан буюклигини кўриш учун турмуш икир-чикирларидан юқори бўлишимизга имкон беради. Шу сабабли Худо ўзининг Тирилиши билан ҳар бир христианга унинг Черков, жамият, оила, яқинлари учун хизмат қилишида ички кучлари мустаҳкамланишини ҳадя этган ҳолда, инсон табиати янгилашини англаб етишимиз биз учун жуда муҳимдир.
Оддий инсоннинг ҳам, бус-бутун халқларнинг ҳам зиммасига кўп қийинчиликлар тушмоқда: бугун кишилар бутун дунёда душманликдан, урушлардан, қашшоқликдан, касалликлардан, ёлғизликдан, турмуш беҳаловатликларидан азоб чекишмоқда. Дунё ўзининг саволларига кишилар мантиғи, сиёсий технологиялар ёки иқтисодий рецептларда жавоб топишдан умидсизланиб, яхши ҳаёт излаб кетмоқда. Худо Каломига мувофиқ яшаш лозимлиги ҳақида эса Черков ва тарихнинг ўзи гувоҳлик бераяпти. Ўшанда Христос Тирилиши нуқтаи назаридан юз бераётган нарсаларнинг мазмуни бизга очилади, ва биз замонанинг энг хавфли чақириқларига жавоб бера олиш қобилиятига эга бўламиз.
Тирилган Халоскоримиз бизнинг қалбларга ҳам Ўзи буюрган нарсаларга қаттиқ риоя қилиш ниятини солган бўлсин!
Эндиги тантананинг қувончларини бир-биримиз билан баҳам кўрайлик! Бугун азоб чекаётган ва маҳрум бўлганлар юрагини хурсанд қилайлик. Пасха табригини ҳам яқиндаги, ҳам узоқдаги барча кишиларга қаратайлик. Эринмасдан ўзимиз яшаётган мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаши учун меҳнат қилайлик.
Бизга тинч ва роҳат-фароғатли ҳаётни ҳадя этиши учун Худога ҳамду санолар ўқийман. У барчамиз эътиқод, умид ва муҳаббат ичида юксалишимиз учун, Ўзи ризқ бераётган халқларнинг маънавий саодатига ғайрат билан хизмат қилиши йўлида Черковга Ўзининг ёрдами ва қувватини ато этсин.
Сизга яна бир бора юрагимнинг энг тубидан ўлимни ислоҳ қилган ва Ўзи билан бутун инсониятни тирилтирган Худо ҳақидаги тантанали хитоб билан мурожаат қиламан:
Христос Тирилди!
Дарҳақиқат Христос Тирилди!
МОСКВА ВА БУТУН РУСЬ ПАТРИАРХИ
Москва,
Христос Пасхаси,
2010 й.
Department Chairman
Sermons
30.04.2024
29.04.2024
21.04.2024
02.04.2024
11.03.2024
24.01.2021
06.11.2020