Московского Патриархата
На сайте используются cookie-файлы, которые помогают показывать Вам самую актуальную информацию. Продолжая пользоваться сайтом, Вы даете согласие на использование ваших Метаданных и cookie-файлов. Управление cookie
Москва ва бутун Рус Патриархи КИРИЛЛнинг
Москва ва бутун Рус Патриархи КИРИЛЛнинг
бош руҳонийлар, руҳонийлар, роҳиблар ҳамда Рус Православ Черковининг барча содиқ фарзандларига
РОЖДЕСТВО МАКТУБИ
Ҳазрати бош руҳонийлар, муҳтарам руҳонийлар,
ҳурматга сазовор роҳиблар ва роҳибалар, азиз ака-укалар ва опа-сингиллар!
Бугунги нарафшон тунда биз дунё ўз Ҳалоскорини топганлигидан яна қалбимизда қувонч ҳиссини туймоқдамиз. Яна Тирик Худонинг Ўғлини Вифлеем тоғида охурда ётганлиги хаёларимизда кўрмоқдамиз. Яна Яратганга ва Гуноҳлардан халос этувчига ҳамду-сано айтгувчи фаришталариникидек ёқимли товуш қалбимизда янграмоқда: «Худога ҳамду-санолар ва оламга тинчлик, инсонларга мурувват» (Лк. 2, 14).
Самовий кучларнинг мадҳияларини тинглар эканмиз, Христос Таваллуди (Рождество Христово) замон тушунчасидан ташқари муносабатга тўлиқлигини ва ҳар бир инсоннинг тақдирига туташ эканлигини англаймиз. Ҳатто Ҳалоскор мадрлиги тўғрисида ҳали ҳеч нарса билмайдиган киши ҳам Ҳақиқатни англаши, Худонинг фарзандига айланиши ва боқий ҳаётни мерос қилиб олиши мумкин. Христос Таваллуди бизга ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатни очиб беради ва ушбу ҳақиқатни тушуниш ва ўзлаштириб олиш имконини беради.
Ёдга олинг, биринчи инсон Худо томонидан мукаммал қилиб, Худога ўхшаб кетадиган қилиб (қаранг.: Быт. 1, 26) яратилган. Бироқ Одам Ато амрни бузиб Яратувчининг ўзи тўғрисидаги ниятини ўзгартирди. Парвардигор билан жонли мулоқотдан маҳрум бўлган инсоният тубанлик ва кибр ботқоғига борган сари кўпроқ бота бошлади. Шунда Худо, инсонга муҳаббати боис ва унга нажот истаган ҳолда оламга Ёлғиз Ўғлини юборади, У инсон табиатининг яхлитлигини тиклади ва Янги Одам Атога айланади. Христос бизга Худонинг инсон тўғрисидаги ғоясига мос ҳаёт тарзини ибрат қилиб кўрсатди. Бу ибрат ишончли мўлжал бўлиб, бизга йўлдан адашмаслик ва ҳам бу дунёда, ҳам боқий дунёда тўлақонли ҳаётга олиб келувчи ягона тўғри йўналишни топиш имконини беради.
Биз Худонинг амрларига қулоқ тутган пайтимизда ушбу нажот йўлидан борамиз. Шундай бизга қаратилган даъватлардан бири ҳаворий Павелнинг номасида учрайди: «Худони танагизда ҳам, қалбингизда ҳам улуғланг, зеро улар илоҳийдир » (1Кор. 6, 20). Демак, биз нафақат ибодатларимиз ва қасидаларимиз билан, балки яқинларимиз, бутун халқимиз, Черков учун қилган эзгу ишларимиз билан ҳам Худони улуғлаймиз.
Христос учун қилинган бундай меҳнат қувончлидир, у атрофимиздаги оламни ва ўзимизни ҳам ўзгартиради. Мажбур бўлганидан ва манфаат кўзлагани учун эмас, балки эзгу ҳамда фойдали иш билан шуғулланишга самимий нияти туфайли меҳнат қилиш инсонларни бирлаштиради. Ушбу орқали биз биргаликда Яратганга хизмат қиламиз, унинг иродасини амалга оширамиз. Юнонча «литургия» сўзи «умумий иш» деб таржима қилинади. Бутун ҳаётимиз Литургияга, Худонинг инсон ва олам тўғрисидаги ғоясини рўёбга чиқариш учун умумий ибодатга ва умумий ишга айланиши лозим, биз бу билан Яратганни улуғлаган бўламиз. Бу биздан диндон биродарлар ва опа-сингиллар билан ва ҳаттоки ҳали қалбидан Худони топмаган, бироқ инжилдаги волхвлар сингари Унга етишиш йўлида бўлганлар билан ҳамжиҳатликни талаб қилади.
Ўтган йили Россия ва қадимий Руснинг бошқа айрим давлатларидаги ёнғинлар, қурғоқчилик ва сув тошқинлари ғам ва кулфатларни енгиш учун баҳамжиҳат ҳаракат қилиш муҳимлигини кўрсатди. Улар бизга эътиқоди, миллати, ижтимоий аҳволидан қатъий назаряқинларга ёрдам бериш тўғрисидаги христианлик бурчимизни яна бир бор ёдга солди. Жарима ёз кунлари кўпчилик инсонлар ўз кучи, вақти ва бойлигини ўзлари танимаган ва ҳеч қачон кўрмаслиги мумкин бўлган кишилар билан ҳам саҳийларча бўлишдилар. Улар нима учун бундай қилдилар? Аҳволи ёмон, йўқотишларга учраган ва ёрдамга муҳтож кишиларга ҳамдардлик ундади уларни.
Ижтимоий ҳамжиҳатлик, умумий мақсадларга эришиш йўлидаги биргаликда меҳнатни худбинликни енгишсиз, эзгуликка интилишсиз, фақат ўз эҳтиёжи ва манфаатларини кўзлашдан воз кечишсиз амалга ошириш мумкин эмас. Ҳақиқий «руҳий бирдамлик» (Еф. 4, 3) асосида бизга Ҳалоскор томонидан васият қилинган меҳр-муҳаббат қонуни ётади. Халқнинг бирашиши фақат синов дақиқалари билан чекланмаслиги керак. У миллий ўзликни англаш ва ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиши лозим.
Мен Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон епархиялари бўйлаб қилинган кўплаб сафарлар чоғида черков бирдамлиги кучини аниқ ҳис этдим. Мен ҳамма жойда бош руҳонийлар, руҳонийлар, роҳиб ва роҳибалар ҳамда қавмнинг Православия манфаатлари йўлида меҳнат қилишга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Бу черков ҳаёти бирлашиш ва ҳамкорлик руҳида муваффақиятли ривожланишига умид уйғотади.
Самимий қувончга тўлиқ қалб ила, сиз муҳтарам бош руҳонийлар, руҳонийлар, монастирларда умргузаронлик қилувчилар, ака-укалар ва опа-сингилларни буюк ва нажоткор айём Христос Таваллуди ва Янги йил билан қутлайман. Барчангизга Худо иродасини астойдил ижро этувчи, ҳозир туғилган олам Ҳалоскорига, унинг номи доимо, ҳозир ва мангу улуғлансин, маънавий ҳадялар бахшида этувчи бўлишликни ибодатларимда тилаб қоламан. Амин.
Москва ва бутун Рус Патриархи
Рождество Христово 2010/2011 йил
Москва
Патриарх
Председатель Отдела
07 апреля в 17:00
06 апреля в 21:38
04 апреля в 09:30
31 марта в 11:59
31 марта в 10:59
28 марта в 14:50
Проповеди
17 октября 2021 в 22:00
11 сентября 2021 в 20:00
29 августа 2021 в 23:00
01 августа 2021 в 22:00
27 июня 2021 в 23:00
19 марта 2021 в 15:56
07 марта 2021 в 22:34
15 февраля 2021 в 20:00
07 февраля 2021 в 21:20
31 января 2021 в 20:26
24 января 2021 в 21:20
16 апреля в 12:30
11 апреля в 15:00
09 апреля в 19:30
07 апреля в 20:00
07 апреля в 17:00
06 апреля в 21:38
04 апреля в 14:51
31 марта в 12:30
31 марта в 11:00
25 марта в 11:00
24 марта в 16:00
24 марта в 10:00
21 апреля в 13:00
16 апреля в 11:10
11 апреля в 15:00
09 апреля в 19:30
07 апреля в 20:00
07 апреля в 17:00
06 апреля в 21:38
04 апреля в 09:30
02 апреля в 23:30
31 марта в 16:00
31 марта в 11:59
31 марта в 10:59
28 марта в 14:50
17 октября 2021 в 22:00
14 октября 2021 в 22:00
03 октября 2021 в 20:00
11 сентября 2021 в 20:00
29 августа 2021 в 23:00
01 августа 2021 в 22:00
27 июня 2021 в 23:00
19 марта 2021 в 15:56
07 марта 2021 в 22:34
15 февраля 2021 в 20:00
14 февраля 2021 в 19:34
09 февраля 2021 в 19:02
07 февраля 2021 в 21:20
31 января 2021 в 20:26
24 января 2021 в 21:20